Уруш фахрийларига эҳтиром!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида” 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5417-сонли Фармонига асосан 27 апрел куни туман ҳокими Б.Садуллаев, тегишли жамоат ташкилотлари раҳбарлари билан биргаликда туманда яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси А.Исматовнинг ҳолидан хабар олишди.

Уруш фахрийсига давлатимиз раҳбари фармонларида белгиланганидек, беш миллион сўм пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Туман ҳокими Б.Садуллаев отахонни яқинлашиб келаётган 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан табриклаб, самимий тилаклар билдирилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси А.Исматов юксак эҳтиром учун муҳтарам Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевга ва туман раҳбарларига миннаддорчилик изҳор этди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди