Тойлоқда ёшлар фестивали юқори савияда ўтмоқда

   “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида Тойлоқ туманида ўтказилаётган "Ёшлар фестивали" эрта тонгдан туман маданият ва истироҳат боғида байрамона руҳда бошланди. Унда тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ўқитувчи мураббийлар, уюшмаган ёшлар, спортчилар ҳам фаол иштирок этишмоқда. 
   Кун давомида маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобоқалари ҳамда кеч соат 18:00дан бошлаб, марказий ўйингоҳда консерт дастури ўтказилиши белгиланган. Унда элимиз суйган хушовоз хонандалар иштирок этишади.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди