Тойлоқда ғалла ўрим-йиғими бошланди

  Жорий йилда туманимизда 2021 йил ҳосили учун 4375 гектар кузги бошоқли дон экинлари экилган бўлиб, шундан 4002 гектари  товар дон, 375 гектари уруғлик учун парваришланган. Ушбу майдонлардан давлат буюртмаси учун 11097 тонна ғалла етказиб бериш режалаштирилган. 
     Бугун соҳа ходимлари пишиб етилган дон бошоқларини нест-нобуд қилмай йиғиб олишга киришишди.  Фермерлар далаларида қўй сўйиб,  ғалла ҳосилдорлигига Худо барака беришини,  мавсумни беталофат ўтказишни тилаб дуо қилингач, техникалар ишга тушди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди