"Кумуш тола" хирмони юксалмоқда

     Бугун  Тойлоқ  тумани ҳокими Б.Бабоназаров  пилла қабул қилиш жараёнида иштирок этди. Тумандаги ММТП раислари билан суҳбатлашди. Жонкуяр пиллачиларнинг заҳматли меҳнатини алоҳида эътироф этиб,  режани ортиғи билан бажараётган пиллачиларга миннатдорчилигини билдирди.


    “Тойлоқ-ипаги“ МЧЖ раҳбари Маҳмуд Саидов бугунги кунга қадар  “Тепақишлоқ” ММТП қарашли  "Шерали Дилором далалари" фермер хўжалиги  12 қути ипак қурти боқиб, 750 кг режа  ўрнига 795 кг пилла топширгани, “Олмазор” ММТП қарашли "Илм Агро Ривож" фермер хўжалиги раҳбари Ш.Шарипова 12 қути қуртдан 755 кг пилла етиштириб, режани ортиғи билан бажарганликларини ўз сўзида таъкидлаб ўтди.
   Тойлоқлик пиллакорлар кумуш тола хирмонини юксалтиришда давом этишмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди