Тойлоқда “Ғалла-2021” ўрим-йиғимига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

   Заҳматли меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олиш муҳим вазифа саналади. Шу мақсадда бугун Тойлоқ туман “Агросервис” МТПда туман ҳокими ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди. Унда ғалла ўрими мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш, дон бошоқларини нест-нобуд қилмай йиғиб олиш ва давлат шартномасини ошиғи билан уддалаш каби вазифаларга эътибор қаратилди. Тадбир давомида ўрим-йиғим мавсуми учун зарур шарт-шароитларнинг яратилганлиги, техникаларнинг шайлиги, отрядларга бириктирилган ходимларнинг фаоллиги каби масалалар хусусида сўз юритилди.

   Жорий йилда туманимизда 2021 йил ҳосили учун 4375 гектар кузги бошоқли дон экинлари экилган бўлиб, шундан 4002 гектари  товар дон, 375 гектари уруғлик учун парваришланган. Ушбу майдонлардан давлат буюртмаси учун 11097 тонна ғалла етказиб бериш режалаштирилган.

   Туманда ризқ-рўзимиз бўлган ғаллани исроф қилмай ўз вақтида йиғиб олиш мақсадида 8 та ғалла ўриш комбайнлари ҳудудларга бириктирилиб, шай ҳолатга келтирилган. Шунингдек, 8 та отряд ташкил этилган.

 

Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди