Олмазорлик ёшлар ҳоким билан учрашди

   

  Бугун Олмазор маҳалласи ёшлари учун “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.  45-умумтаълим мактабида ўтказилган учрашувда Тойлоқ туман ҳокими Б. Бабоназаров иштирок этиб, маҳалланинг уюшмаган ёшлари билан очиқ ва самимий мулоқотда бўлди.

   Тадбир давомида тойлоқлик ёшларнинг фан-таълим, спорт ва санъат соҳасида эришаётган ютуқлари, уларнинг бугунги ислоҳотлардаги ўрни, шунингдек, ёшлар ўртасидаги айрим салбий иллатларнинг авж олаётганлиги ҳақида сўз юритилди. Ўнлаб ёшлар томонидан кўтарилган масалалар юзасидан туман ҳокими ўз муносабатини билдирди.

   Учрашувда ёшлар томонидан жами 12 та таклиф ва мурожаатлар келиб тушди.

    Хусусан, Хайринисо Жумабоевага тикувчилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун тикув машинкаси, шунингдек, Сардор Ҳамроевга мактабда ўзи ташкил этган ўқув маркази учун ноутбук ва принтер, мактабнинг спорт тўгаракларида фойдаланиш учун татами олиб бериладиган бўлди. Бундан ташқари Г. Акрамова, М. Ўсарова, М. Ҳикматоваларнинг ҳам мурожаатларини ҳал этиш учун ижрога йўналтирилди.

Нигина РАҲМАТОВА,

туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди