УЛУҒ ЙЎЛБОШЧИГА ЭҲТИРОМ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3404-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳар томонлама ҳимоялаш мақсадида Тойлоқ туман ҳокимлиги томонидан 2018 йилнинг 23 январ куни тумандаги умумтаълим мактабларида таълим олаётган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда алоҳида тоифадаги фуқароларнинг фарзандларини Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таҳсил олган 21-умумтаълим мактабига, Регистон ансамбли, Улуғбек мадрасасига ва бошқа тарихий обидаларга саёҳати ташкил этилди.

Шунингдек, ўқувчи ёшлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди.

Саёҳат давомида ўқувчиларга мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти, амалга оширган эзгу ишлари батафсил тушунтириб берилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди