insurez
08-06-2024 20:25

Бахшитепа маҳалла еттилиги жамоаси


Бахшитепа маҳалла еттилиги жамоаси “Ёшлар жинояти ва ҳуқуқбузарликдан ҳоли маҳалла” номинацияси бўйича вилоятда мутлоқ ғолиб деб топилди

  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024 йил 9 майдаги 150-сонли фармойишига  асосан саралаб олинган  маҳаллаларда ўрганишлар давомида маҳаллада охирги икки йил давомида жиноят содир этилмасдан “Яшил” ҳудудга ўтказилганлиги, маҳалла ҳудуди камералаштирилганлиги, ижтимоий профилактика объектлари тўлиқ қамрам олинганлиги, ёшларнинг бандлиги таъминланганлиги, ёшларни касб-ҳунарга йўналтирилганлиги, ёшлар тадбиркорликга жалб этилганлиги каби ютуқлари сарҳисоб қилиниб,  туман маҳаллалари ўртасида юқори натижага эришиб, вилоят босқичида фаол иштирок этиб, 1126 та МФЙлар орасидан 1-ўринни қўлга киритиб, Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ТАШАККУРНОМАСИ  ва 21 000 000 (Йигирма бир миллион) сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланди

Teglar
- -