Табрик сўзи

Тойлоқ туман ҳокими П.Ахмедовнинг “Ёшлар истироҳат боғи”да бўлиб ўтадиган “Шарқ тароналари”  10 халқаро мусиқа фестивалига бағишланган табрик сўзи

Ассалому алайкум ҳурматли дўстлар, хонимлар ва жаноблар!

_______

 “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига ташриф буюрган азиз меҳмонлар ва тумандошлар!

Авваламбор Тайлоқ туманига хуш келибсизлар!

_______

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 1997-йилдан бошлаб ЮНЕСКОнинг ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзбек миллий мусиқа санъати ва жаҳон мусиқа дурдоналари шуҳратини халқаро миқёсда юксалтиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.

_______

Мазкур фестивалдаги хонишлар қайси тилда янграмасин, уларда она-Ватан, тинчлик, меҳр-муҳаббат, миллий анъана ва урф-одатлар тараннум этилади.

_______

 Бу дунё халқларининг миллий мусиқа санъати ва қўшиқчилиги анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, тили, маданияти, урф-одатлари турфа миллат ва элатларни бирлаштириш, уларни гўзаллик, нафосат ва эзгуликка даъват этишда алоҳида аҳамият касб этади.

_______

      Бу фестивал Шарқ оламини ва фалсафасини, беназир гўзаллик, назокат ва нафосатни акс эттирадиган, инсон қалбининг энг нозик нуқталарига етиб борадиган куй ва қўшиқларни, қадимий тасвирларни ифода этгани билан инсоннинг бутун вужудини қамраб олиши ва ўзига мафтун этиши муқаррар.

_______

Бу нуфузли халқаро мусиқа фестивалининг юртимиз Мустақиллик байрами билан бир вақтда нишонланиши ҳам бугунги байрам шукуҳига яна ҳам ўзгача мазмун бахш этади.

_______

Ҳурматли дўстлар! Бугун туманимизда бўлиб ўтаётган мусиқий фестивалга

Коста-Рика,

Индонезия,

Испания,

Покистон,

Зимбабве,

Украина,

Германия,

Муғилистон,

Уммон

 давлатларидан бир гуруҳ бадиий жамоалар ташриф буюрган.

_______

Ушбу бадиий жамоаларга “ХУШ КЕЛИБСИЗ” дейман ҳамда ушбу фестивалда юқори натижаларга эришишларига тилакдош бўлиб қоламан.

_______

Барчангизга соғлик-саломатлик ва ижодий муваффаққиятлар тилаб, мусиқий кечани очиқ деб эълон қиламан!

Эътиборингиз учун раҳмат!

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM