Ҳоким ёрдамчиларининг ўтган 2022 йилдаги фаолияти сарҳисоби

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 августдаги «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича намунавий концепцияни тасдиқлаш тўғрисида»ги 450-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тойлоқ тумани Ворсин, Боғичинор ва Адас маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳоким ёрдамчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича 2022 йилги фаолияти сарҳисоби ва 2023 йилга амалга ошириладиган ишлари тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳоким ёрдамчилари концепцияси Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармасидан Т.Давруков, туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказидан масъул ҳодимлари ва маҳалла фуқаролари иштирокида тингланди. Маҳалла аҳолиси томонидан фикр мулоҳазалар билдирилди.

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM