Таъзим ва эҳтиром сизга, устозлар!

Image_tadbir: 

   Ҳозирда юртимиз бўйлаб "1-октябрь ­- Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Устоз ва мураббийларга алоҳида эҳтиром кўрсатилмоқда. Устозни отадан улуғ деб билган халқимиз ушбу кунда маърифат йўлбошчиларига ўзгача эҳтиром ила муносабатда бўлмоқдалар.
    Ана шундай эзгу тадбирлар Тойлоқ туманида ҳам кенг қулоч ёйди.  Бугун Тойлоқ туман ҳокими бошчилигидаги гуруҳ ўндан ортиқ меҳнат фахрийларининг хонадонларида бўлиб,  уларни байрам билан қутлашди. 
   Шулар қаторида кўп йиллар туман Халқ таълими бўлими мудири бўлиб ишлаган, умрини таълим соҳасига бахшида этган устоз Яздонқул Ҳамдамов,  30-мактабнинг фахрий ўқитувчиси Хуррамтош Қодиров,  шунингдек,  узоқ йиллар Халқ таълими соҳасида фаолият юритиб, ҳозирда турли соҳаларда фаолият юритаётган фидойи инсонлар - Мусохон Тўраев, Зиёдулла Авазов, Мўътабар Йўлдошевалар эъзоз ва эҳтиромда бўлишди.

 

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM