Юз билан юзлашган онахонлар эъзозланди

Image_tadbir: 

   Халқимиз орасида “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганни пари билмас” каби ҳикматли иборалар ҳаётимизда ўз исботини топган. Аслида ҳам бутун умр давомида меҳнат қилиб, фарзандларини тарбиялаб, ватаним деб яшаётган ҳар бир инсон кексайган кунида ҳурмат-иззат кўришга ва эьзозланишга муносиб ва лойиқдир.
   Бугун Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаров ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари юз билан юзлашган онахонларни байрам билан қутлашди. Жумладан,  сариосиёлик Муҳаббат Раҳматуллаева ҳамда Муборак маҳалласида яшовчи Марзия Шамсиевалар хонадонида бўлган раҳбарлар пиру бадавлат онажонларимизни байрам билан қутлаб, уларга совға-саломлар улашишди.  Дориламон кунларга етказганига шукроналар келтиришиб, табаррук ёшдаги онахонларнинг дуоларини олишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM