"Шараф лентаси" тақилди

Image_tadbir: 

  9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилаётган акцияда Тойлоқ тумани ёшлар иттифоқи сардорлари ва фаоллари фаол иштирок этишмоқда. Бугун биз тинч ва фаровон  яшашимиз учун жанггоҳларда жон фидо қилган аждодларимизни хотирлаш мақсадига қаратилган акция доирасида туман фаоллари ҳамда фуқаролари кўксига "Шараф лента"лари тақиб қўйилди. 

   Шунингдек, сардорлар туман ҳокими  Баҳодир Бобоназаров,  ҳамда туман прокурори Асомиддин Сайффиддиновларнинг кўксига байроғимиз акси туширилган шараф лентасини тақиб,  "Хотира ва қадрлаш куни", қолаверса, ғалабанинг 77 йиллиги билан табриклашди.   

   Бу каби акциялар вилоятимиз бўйлаб 10-май кунига қадар давом этади.

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM