Тойлоқлик ёш футболчилар ғолиб бўлди 

   

    10-11 май кунлари Тойлоқ тумани марказий ўйингоҳида "Ёшлик спорт жамоалари" спорт мусобақаларининг футбол тури бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтди.

    Мазкур мусобақаларда 16 та туман шаҳарлардан ёш футболчилар қатнашди. Мусобақаларнинг финал ўйинларида Тойлоқ тумани жамоаси Жомбой тумани жамоаси билан куч синашди.

     Қизғин ва муросасиз кечган ўйинда Тойлоқ туманининг 20-умумтаълим мактаби жамоаси 1 ўринни эгаллади ва Республика босқичига йўлланма олди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM