.

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни 8-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Бюджет кодекси”нинг 148-моддасига асосан туман маҳаллий бюджетининг харажатлар  қисмига ўзгартириш киритиш ҳақида

            Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Бюджет Kодексининг 148-моддасига асосан, Халқ  депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг 2020 йил 19 декабрдаги “Туманнинг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 56/194-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Туман ҳокимлиги молия бўлимининг 2020 йил 9 сентябрдаги 01/01-38/547-сонли “Туман маҳаллий бюджетининг харажатлар қисмига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги таклифи маъқуллансин.

2. Тумандаги маҳалла фуқаролари йиғинларининг моддий теҳника базасини мустаҳкамлаш мақсадида туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларнинг харажатлар сметасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан айрим ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларга ажратилган маблағларни камайтириб, бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ҳамда чораклар бўйича харажатлар миқдорининг умумий мутаносиблигини сақлаган ҳолда туман ҳокимлигига ажратилган маблағларни кўпайтириш йўли билан иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

3. Туман ҳокимлиги молия бўлими (Ю.Бобоназаровга)га бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ва ҳар бир харажат турлари бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилишини белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳамда вилоят ҳокимлиги молия Бош бошқармаси билан келишилган ҳолда ҳужжатларни туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ижро учун етказиш вазифаси топширилсин.

4. Туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг рахбарларига харажатлар сметасига бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ва ҳар бир харажат турлари бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилиши ҳамда биринчи навбатдаги харажатларини тўлиқ молиялаштирилиши ва тўланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш вазифаси юклатилсин.

5. Ушбу қарорни тасдиқлаш халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Хўжамуродов зиммасига юклансин.

 

 

 

Туман ҳокими                                       Б.Бабоназаров

 

Қарорни юклаб олиш (PDF 2.23 МБ)

 

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi