Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилди

Image_tadbir: 

  Маълумки, юртимизда ҳар йили 9 май- Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Сана муносабати билан ўтганлар хотираси ёдга олиниб, кекса авлод вакиллари улуғланади. Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилади
   Ҳар йилгидек бу гал ҳам туманимиздаги Хотира майдони гавжум бўлди. Маҳзун мусиқа садолари остида Тойлоқ туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона, ташкилот, муассасалар, ёшлар, Афғон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди ҳамда Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
      Шундан сўнг,  туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров маросимда иштирок этган ёши улуғ отахонларни байрам билан қутлаб,  эзгу тилакларини билдирди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi