Табрик сўзи

Тойлоқ тумани ҳокими Б.С.Садуллаевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигига бағишланган тантанали тадбирдаги

ТАБРИК СЎЗИ

Тойлоқ шаҳарчаси,                                                                              2017 йил  4 декабрь

29-сон Мусиқа ва санъат мактаби концерт зали                           соат 10.00

 

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!

Қадрли Тойлоқликлар, байрам иштирокчилари!

Мамлакатимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори, барчамиз учун муқаддас саналган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бугунги кунда ҳар биримиз учун фахр-ифтихор ва юксак ғурур билан нишонланадиган айёмга айланган.

Бош Қомусимиз юртимизда озод демократик жамият барпо этишнинг, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам  қонуний асоси, озод ва эркин ҳаётимизнинг кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Маълумки, 2017 йилнинг 4 декабр куни юртимизда улкан сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтди. Бу хақда сўз юритганда, аввало, ҳар томонлама юқори савияда, муқобиллик асосида ўтган бу сайлов мамлакатимизни демократик ривожлантириш йўлида яна бир муҳим, ҳал қилувчи босқич бўлиб, ҳалқимизнинг ўз кучи ва салоҳиятига бўлган ишончи нақадар мустаҳкам экани, унинг сиёсий-ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги, Ватанимизнинг бугунги ва эртанги тақдири учун дахлдорлик ҳисси тоборо ортиб бораётганини амалда яққол намоён этганлигини таъкидлаш лозим.

Ушбу сайловнинг миллий ва халқаро ҳуқуқ нормалари, демократик тамойиллар асосида, очиқлик ва ошкоралик, тенглик ва холислик принципларига тўла мувофиқ ўтказилиши Конституциямизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкамлаб берилганлигидан далолатдир.

Бундай ёрқин ғалаба, ҳеч шубҳасиз ҳурматли Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов ғояларининг муносиб давомчиси эканлиги, давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик мақсад ва вазифаларини ҳал этиш борасидаги беқиёс хизматлари, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатларнинг ҳалқимиз томонидан юксак эътироф этилгани ва якдиллик билан қўллаб-қувватлаганидан далолат беради.

Ҳурматли дўстлар шу фурсатдан фойдаланиб ушбу сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда фаол иштирок этган барча сайлов участкаси раислари ва комиссия аъзоларига, участкага бириктирилган корхона, ташкилот муассасалар раҳбарлари ҳамда ҳодимларига ўзимни чуқур миннаддорчилигимни билдираман.

 

Ҳурматли тумандошлар!

 

Эртанги кунга бўлган ишонч аввало қурилиш ва бунёдкорлик ишларида ҳам намоён бўлмоқда.

Биргина жорий йилда туманимизда 3 та таълим, 1 та тиббиёт, 3 та бошқа соҳаларга тегишли объектлар янгитдан қурилди, капитал ва жорий таъмирланди. 2 та болалар спорти объектлари фойдаланишга топширилгани ёш авлоднинг камол топишига жиддий эътибор берилаётганидан далолатдир.

Хусусан туманимизнинг Ўрай-Элипок маҳалласида жойлашган Чубот қишлоғида янгидан қурилган махалла маркази, замонавий типдаги 100 ўринли болалар боғчаси, хаммом, маиший хизмат мажмуалари, сунъий қопламали болалар футбол майдончаси ҳарбий хизматчилар оилаларига ва қишлоқ ахолиси ихтиёрига топширилди.

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уйлар сони яна 120 тага кўпайиб, жами 674 тага етди.

Ўзбекистоннинг бахтли ўғил-қизлари, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар нафақат сифатли таълим, балки муносиб турмуш шароитларига ҳам эга бўлиб бормоқдалар.

4 та қишлоқ аҳоли пунктида ичимлик суви тармоқлари барпо этилиши натижасида 1450  нафардан кўпроқ аҳоли хонадони янада қулай шароитга эга бўлди.

Нафақат туман маркази, балки олис қишлоқларимизда ҳам замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган янги корхоналар, муҳташам турар-жой бинолари, янги қиёфага кираётган кўча ва хиёбонлар кўпайиб бормоқда.

Давлатимиз томонидан тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун шарт-шароит яратиш борасида олиб бораётган сиёсати туфайли, туманда жорий йилда 174 та кичик, 27 та оилавий корхона янгитдан ташкил этилди.

Саноат йўналишида қарийб 27,3 млрд сўмлик 23 та лойиҳа амалга оширилди.

Туманда ишлаб чиқарилаётган 20 турдан зиёд маҳсулотлар бугунги кунда Ҳамдўстлик давлатлари, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон давлатларига етиб бораётгани ҳам ҳуқуқий асос мустаҳкамлиги, берилаётган имтиёз ва приференциялар кўламининг йилдан-йилга кўпайиб боришидан далолат беради.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилаётган натижалар йилдан йилга бўй кўрсатиш баробарида, соҳада жиддий ислоҳотлар ҳам олиб борилмоқда.

Тойлоқлик деҳқон ва фермерларнинг омилкорлиги ва фидойилиги туфайли давлат пилла режаси 100 фоизга, ғалла 130 фоизга бажарилиб, юзлари ёруғ бўлди.

Бундан ташқари, 118,8 минг тонна картошка, 9,5 минг тонна пиёз, 13,7 минг тонна сабзи етиштирилиб, нафақат туман, балки бошқа ҳудудлар аҳолиси дастурхонига етказиб берилаётгани ва бунинг орқасидан деҳқонларимизга даромад келаётгани яхши, албатта.

Етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари эндиликда қайта ишланаётгани, биргина жорий йилда 64 млн. доллар миқдорида хорижга экспорт қилингани бу соҳада ҳам дадил қадамлар ташланаётганидан даракдир.

Энг асосийси, жорий йилнинг ўтган 11 ойида туман бўйича 4684 та янги иш ўринлари яратилди. Бунинг асосий қисми хотин-қизлар ва ёшлар ҳиссасига тўғри келди.

Шундан 855 та иш ўрни касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун янгитдан ташкил этилди.

Қадрли байрам иштирокчилари!

Ана шундай ютуқ ва муваффақиятларни санаб ўтиш асносида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти марҳум Юртбошимиз Ислом Каримовнинг қуйидаги эътирофларини эслаш ўринли, деб ўйлайман:

- “Аввало, барчамиз бир ҳақиқатни англаб, тушуниб бормоқдамиз – бугун жамиятимизда қандай ютуқ ва марраларга эришаётган бўлсак, буларнинг пойдеворида Конституциямиз, буюк ҳаёт қомусимиз турибди”.

Айнан Конституция берган имкониятлар туфайли мамлакатимизда фуқаролик жамияти жадал ривожланмоқда. Ҳуқуқий, ижтимоий соҳаларда ташаббускорлик, жўшқинлик юзага келди.

Ҳеч шубҳасиз, эришилаётган бундай ютуқларда нафақат ёшлар, балки даврамизнинг тўри, хонадонимиз файзи ва фариштаси бўлган отахону онахонларимизнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор.

Ўз навбатида, катта ҳаёт мактабини босиб ўтган йўлбошчиларимиз учун муносиб шарт-шароит яратилаяпти, иззат-икром кўрсатилмоқда.

Жонажон диёримизда юрт равнақи ва эл фаровонлиги йўлида қилинган самарали меҳнат албатта рағбат топишига барчамиз кўп маротаба гувоҳ бўлганмиз.

Бу йил ҳам мустақиллик байрами ва бошқа касб байрамлари арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари билан мамлакатимизнинг юксак унвонларига сазовор бўлдилар.

Мукофотланганлар орасида Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими мудири Бобомуродов Абдураҳим Эгамуродович “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” унвони ва 29-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Қурбанова Матлуба Хурсандмуродова “Дўстлик” медали билан тақдирланганлиги барчамизнинг кўнглимизни фахр ва қувончга тўлдириш билан бирга, ҳаммамизга янада самарали меҳнат қилишга ва янги-янги марраларни забт этишга ундайди.

Азиз тумандошлар!

Жорий йил Муҳтарам юртбошимиз томонидан “Соғлом она ва бола йили”деб эълон қилинди.

“Она соғлом бўлса, бола соғлом, бола соғлом бўлса жамият мустаҳкам бўлади” деган эзгу фикларимизнинг исботини бугун барчамиз ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз.

Яратиб берилган шарт-шароитдан унумли фойдаланаётган ёшларимиз эса ўқиш ва ишда, ижод ва спортда юксак марраларни қўлга киритмоқдалар.

Энг қувонарлиси жорий йил Бразилияда бўлиб ўтган 31-чи ёзги олимпиада ўйинларида ўзбек ўғлонлари улкан ирода кўрсатиб, халқимизга қўша-қўша олтин, кумуш ва бронза медалларини туҳфа қилишди.

2016 йилда туманимиз спортчилари ҳам улкан ютуқларни қўлга киритишди.

Жумладан, Тойлоқ Олипия захиралари коллежидан 1 нафар жахон чемпиони, 6 нафар Осиё чемпиони, 4 нафар жахон чепионатининг кумуш ва бронза медали совриндорлари, 12 нафар Халқаро турнирлар ғолиблари, 91 нафар Республика чемпионатларининг мутлоқ ғолиблари бўлиб, улар республикамиз шарафини муносиб ҳимоя қилишиб келишмоқда.

2016 йилнинг 28-30 октябр кунлари Россия давлатининг Уфа шахрида ўтказилган Белбоғли кураш бўйича Жахон Чемпионатида Исматова Гулмира 2-ўрин, 22 сентябрдан 3 октябргача  Ветнам давлатида ўтказилган Сохил кураши бўйича Жахон Чемпионатида мураббий  Худойбердиев Сухроб 1-ўрин, 26-30 май кунлари Туркманистон пойтахти Ашхабот шаҳрида ўтказилган Самбо бўйича Осиё Чемпионатида коллеж талабаси ва мураббийлари Абдужалилов Авазбек 1-ўрин, Эргашев Саттор 1-ўрин, Неъматов Санжар 3-ўрин, Хайруллаев Асқар 2-ўрин, 25-29 июн кунлари Туркманистонда ўтказилган Белбоғли кураш бўйича катталар ўртасида Осиё Чемпионатида коллеж мураббийси Исматова Гулмира тўрт йўналишда 1,2,3 ўринлар, 2016 йилнинг 27-сентябр 3-октябр кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган Байдарка ва Каноэда эшкак эшиш спорт тури бўйича Осиё Кубогида коллеж мураббийси Нурислом Тўхтасинов 1-ўрин соҳиблари бўлишди

Шунингдек, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Рахимбердиева Рухшона 2016 йилнинг 2-12 декабр кунлари Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтаётган спортнинг шахмат тури бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда.

Мана шундай байрам кунларида тенгдошларига ўрнак бўлаётган, юрт шаънини муносиб ҳимоя қилаётган ёшларимизни ҳар қанча қутласак оз.

Келаётган янги йилда бундай ёшларимизнинг сафи янада кенгаяди, деган умиддамиз.

Ҳурматли дўстлар!

Ўзбекистон равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган, юксак маънавияти ва интеллектуал қобилияти билан ибрат бўлаётган, туманимизни ободонлаштиришда фаол хизмат қилаётган туман халқ таълими соҳаси, касб-ҳунар коллежлари, соғлиқни соқлаш соҳаси, Ободонлаштириш бошқармаси, Йўл қурилиш бўлими, электр тармоқлари корхонаси, газлаштириш идораси, Пенсия жамғармаси, Бандлик маркази, Суғурта бўлими, туман Молия ва Ғазначилик бўлимлари, Давлат солиқ инспексияси, тумандаги Агро банк ва Халқ банки, “Ташкилий файз савдо” жамияти, тумандаги деҳқон бозорлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси, Ветеринария бўлими, саноат ва қурилиш корхоналари, ҳуқуқ тартибот идораларини, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раҳбар ҳамда ходимларини елкама-елка туриб кўчаларимизни, уй, бино ва иншоотларни тартибга келтиришда қўшган ҳиссангиз учун сиз азизларга туман ҳокимлиги номидан миннадорчилик изҳор қилишга рухсат бергайсизлар.

Азиз дўстлар!

 Сиз, азизларни, Сизнинг тимсолингизда бутун туманимиз аҳлини Конституциямизнинг 24 йиллиги билан чин дилдан табриклаймиз.

Сизларга оилавий бахт ва мустаҳкам соғлик тилаймиз.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Эътиборингиз учун раҳмат!

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM