Бабоназаров Баҳодир Қадирович

Бабоназаров Баҳодир Қадирович 1976 йилнинг 2 сентябрда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида туғилган. Маълумоти – олий, 2008 йил Тошкент Иқтисодиёт университетининг бухгалтерия хисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Қўшработ тумани жамоа хўжалиги ишчиси сифатида бошлаган. 1996 йилдан 2001 йилгача "Пахта банк" Самарқанд вилояти бошқармаси Қўшработ филиали иш ўрганувчиси, иқтисодчиси, мутахассиси, етакчи мутахассиси, 2001-2003 йилларда "Пахта банк" Самарқанд вилояти бошқармаси халқаро банк фаолияти бўлими мутахассиси, етакчи мутахассиси, 2003-2005 йилларда "Пахта банк" Самарқанд вилояти бошқармаси Жомбой филиали бош ҳисобчиси, 2005-2008 йилларда "Пахта банк" Самарқанд вилояти бошқармаси Жомбой филиали иқтисодий бўлим бошлиғи-филиал бошқарувчиси ўринбосари, 2008-2009 йилларда "Пахта банк" Самарқанд вилояти бошқармаси Пайариқ филиали бошқарувчиси, 2009-2012 йилларда "Агробанк" Самарқанд вилояти бошқармаси Пайариқ филиали бошқарувчиси, 2012-2014 йилларда "Агробанк" Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи, 2014-2018 йилларда "Агробанк" Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи, 2018 йилнинг 1 августидан Тойлоқ тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи, 2019 йилнинг январ ойида Тойлоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда.

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM