Тойлоқда ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида 9 та маҳалла ҳудудида жами 8,0 млрд.сўмлик қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилади

  Дунёнинг кўплаб мамлакатларида тоза ичимлик суви тақчиллиги долзарб масала бўлиб турган бир вақтда, мамлакатимизда аҳолини тоза ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар қилинмоқда.

   Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Тойлоқ туманида ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида 9 та маҳалла ҳудудида жами 8,0 млрд.сўмлик қуриш ва таъмирлаш ишларини бажариш, 5та янги сув иншоатларини қуриш, 30,4 км масофада сув тармоқлари тортиш ва сув иншоотлари таъмирлаш кўзда тутилган.

  Бу ҳақда бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Феруз Нажмиддинов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди.

   Қолаверса,  туманда 2022 йил “Обод қишлоқ” давлат тастури асосида “Галаботир” ҳамда “Ғўлба”МФЙ ларда аҳолини тоза ичимлик суви билан таминлаш мақсадида 2 та сув иншоатини  қайта таьмирланиб, 10.5 км янги ичимлик сув тармоқ тортилди ва 270 та хонадон тоза ичимлик суви билан таьминланди,  500 та хонадонда ичимлик суви таъминоти яхшиланди.

”Ғўлба” МФй да 2 та сув иншооти реконструкция қилиниб, 7 км тармоқ тортилиб, 300 та хонадон тоза ичимлик суви билан таьминлди.

  2022 йилда “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида жами 800 та хонадон тоза ичимлик суви билан таьминланиши яхшиланади.

   Тумандаги ичимлик сув иншоотларига 6 та янги сув насослари ўрнатилди ва 35 дона сув насослари таъмирланиб, жойига ўрнатилди.

  Украч МФЙ да 3 та янги ичимлик сув иншооти қурилди, 1 км тармоқ тортилиб, 1 та насос ўрнатилди.

  Бундан ташқари, Нурафшон МФЙ Гадойқушчи қишлоғида, Тараққиёт МФЙ Бачки қишлоғи ҳамда Илмобод МФЙ Чулдир қишлоқларида 1 тадан янги ичимлик суви иншооти қурилиб, 8 км ичимлик сув тармоғи тортилди.

   Қолверса, Маданият, Муборак, Галаботир,Ўрай Элипок, Шопўлот маҳаллаларидаги қишлоқларда жами 8 км сув тармоғи тортилиб, Давлатобод  МФЙ Мўсинобод қишлоғида 1 дона сув иншооти қайта таъмирланиб, 440 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланиши яхшиланади.

  2022 йил якунига қадар:

1. Ўрикзор ҳамда Боғизоғон кўчаларидаги 2 та сув иншоотини тамирлаб, 5 км асосий кўчаларга ичимлик суви тармоғини тортиш. Мустақиллик кўчасидаги мавжуд сув иншоатидан  70 та коттеджларга 1,3 км, Гулобод кўчасидаги 170 та хонадонларга 1,6 км ичимлик суви тармоғини тортиш.

2.Узунқишлоқ қишлоғига сув иншоатини таъмирлаш ва 4,0 километр ҳудудга ичимлик суви тармоғини тортиш.

4.Ворсин МФЙ да 1 та сув иншооти қуриш ва 4 км ичимлик суви тармоғини тортиш.

5.Қўшчинор МФЙ Зарафшон қишлоғи ҳудудида 1 та сув қудуғи ва 3000 п/м ичимлик суви тармоқларини тортиш ҳисобига аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш.

16. Мадания МФЙ Маданият қишлоғида 1 та сув иншооти ва 4 км ичимлик сув тармоқ тортиш.

7.Навбаҳор МФЙ "Деҳқонобод" қишлоғида 1 та сув қудуғи қазиш ва 3000 п/м ичимлик суви тармоқларини тортиш ҳисобига аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш

8. Хончарбоғ МФЙ да 1 та сув иншооти қуриш ва 3 км ичимлик суви тармоғини тортиш.

9.Украч МФЙда 1 та сув иншоотини таъмирлаш, 1,5 км ичимлик суви тармоғи тортилиб, аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилади.

Туман ҳудудида олиб борилаётган ишлар якунида туман аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 83 фоизга, марказлашган ичимлик сув билан таъминланиш даражаси  эса  78.5 фоизга етади.

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM