Учиничи ренессанс - маърифатли жамият сари

   Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлатириш, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жаҳонгир Ҳақбердиев иштирок этди ва ОАВ вакилларига “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият консепцияси” доирасида туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

   -Бугун айнан “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” шиори остида туманимиздаги янгиланиш ва ислоҳотларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлган жамиятимиз аъзоларининг бор билим ва салоҳияти, куч ва имкониятлари ишга солиниб, бу эзгу ҳаракат умумиллий аҳамият касб этмоқда, -дейди Ж. Ҳақбердиев ўз нутқида.

   “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” китоби, ундаги устувор мақсад ва вазифалар олимлар, адабиёт ва санъат вакиллари, хотин-қизлар, ёшлар, кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Белгиланган вазифалар ижросини амалга ошириш бўйича муҳим чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

  Хусусан, тумандаги Миллий Гвардия ҳарбий қисмида, 9224-чегара қўшинлари ҳарбий қисми, маҳалла ва умутаълим мактабларида 150 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилди. Бу тадбирларда маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ва мактаб ўқувчилардан жами 16000 дан ортиқ ёшлар, аҳолининг фаол қисмидан эса 18000 га яқин аҳоли қамраб олинган. Бундан ташқари, вилоят ҳокимининг тасдиқлаб берга режа-графиги бўйича “Галаботир”, “Зарафшон”, “Нуроний”, “Олмазор”, “Бирлик”, “Ворсин”, “Муборак”, “Таллиота”, “Хўжақишлоқ”, “Давлатобод” маҳаллаларида 15 мартдан 30 мартга қадар туман Маданият бўлими билан ҳамкорликда “2022-2026 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”га бағишлаб, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

  Тадбирларнинг барчаси мунтазам оммавий-ахборот воситаларида ёритилиб борилди. Жумладан, туман “Қўшчинор”газетасида 8 маротаба, вилоят газетасида 1 маротаба, вилоят телевидениясида эса 18 маротаба ёритилмоқда. Кундалик ўтказилган тадбирлар туман, вилоят, республика ижтимоий тармоқларида доимий ёритиб борилмоқда.

   Президентимиз томонидан илгари сурилган “Бешта муҳим ташаббус” ва 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида 21 маротаба, туман Ички ишлар бўлимида ҳафтанинг ҳар шанба куни “Маънавият соати”лари, ички туризмни ривожлантириш мақсадида маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, кўзи ожизлар, “Темир дафтар”дагилар, умумтаълим мактаби ўқувчи ва ўқитувчилари учун вилоятларга саёҳатлар уюштирилиб келинмоқда.

   1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туман Маданият саройида "Муқимий" номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ижодкорлари меҳмонимиз бўлишди.

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия консепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида туманда жойлашган “Амир Темур” соғломлаштириш оромгоҳида маънавий-маърифий, спорт ва рассомчилик тадбирлари ташкил этилди.

    Жорий йилнинг 27 июнь куни "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида оммавий юриш марафони, турли спорт ва маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда ёшлар фестивали юқори савияда ташкил этилиб, эстрада хонандалари ташрифи ташкил этилди. Бунда 100000 га яқин аҳоли қамраб олинди.

    Шунингдек, "Янги Ўзбекистон — инсон қадри улуғланган юрт" шиори остида Республикамизнинг таниқли киноижодкорлари, театр акёр ва актрисалари, шоирлар ҳамда эстрадамиз хонандалари иштирокида маданий-маърифий тарғибот тадбири барча МФЙ ларда, Тиббиёт бирлашмаларида, Умумтаълим мактабларида, МТТлар бўлиб ўтди.

   Учрашувда  миллий киномотаграфияни ривожлантириш маркази томонидан Миллий филмлар намойиш этилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM