Ғалла ўрим мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмоқда

    Бу йил Тойлоқ туманида 4375 гектар майдонга сара буғдой уруғи қадалган  бўлиб, бободеҳқонлар 33 минг тонна ғалла етиштиришни ният қилишмоқда. Ана шу эзгу ният йўлида етиштирилган мўл ҳосилни қисқа фурсатларда нес-нобуд қилмай ўриб-йиғиб олиш мақсадида барча ҳаракатлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Жумладан, ўрим-йиғим мавсумида қатнашадиган 4 та “Кейс” ҳамда 2 та “Класс” русумли жами 6 та ғалла ўриш комбайнлари  жорий таъмирдан чиқарилиб, мавсумга шай қилиб қўйилди.      

  Комбайнлар билан бир қаторда мавсумда дон ташишга мўлжалланган ҳамда хизмат кўрсатадиган техникалар ҳам белгилаб олиниб, уларнинг мавсум давомида тўлиқ ишчи ҳолатида бўлиши таъминланди.
 Мавсум давомида комбайн ҳайдовчиларига етарли шарт-шароит яратиб бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий рағбатлантириш ишлари ҳам алоҳида эътиборга олинди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бўнак пуллари тўлаб берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM