Тойлоқда 552 минг дона дарахт кўчатлари экилди

  Айни пайтда бутун сайёрамизда атроф-муҳит муҳофазаси ва экологияга бўлган муносабат энг долзарб масалалардан бирига айлангани сир эмас. Бу борада амалга оширилиши керак бўлган кўплаб вазифалар орасида кўкаламзорлаштириш ва дарахт экиш, мавжудларини авайлаб-асраш алоҳида ўрин тутади.
   Шу боисдан юртимизда Президентимиз томонидан илгари сурилган “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси кенг қулоч ёйди. Хусусан, Тойлоқ туманида ҳам жорий йилнинг баҳор мавсумида 469 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 552 минг дона дархт кўчатлари ерга қадалди. 
   Куни кеча тумандаги 50 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 14200 дона дарахт кўчатлари ва терак қаламчалари экилди. 
  Жумладан, Гулобод маҳалласида 550 дона, Узунқишлоқ МФЙда 1500 дона, Тепақишлоқда 1000 дона, Жумабозорда 1000 дона, Чароғбон МФЙда 1600 дона терак қаламчалари экилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM