Тойлоқлик Тавсия Хайруллаева "Ишбилармон аёл – 2023" кўрик танловининг Республика босқичи ғолиби бўлди.
18.08.2023 - 14:00 ИШБИЛАРМОН АЁЛ-2023” кўрик танлови “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, "2023-Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастури шунингдек, O’zLiDeP Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, изланувчан, ташаббускор тадбиркор ва фермер хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилмоқда.