Янгиликлар

"УМИД НИҲОЛЛАРИ" СПОРТ МУСОБАҚАСИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Бугун тумандаги Болалар ўсмирлар спорт мактабида спортнинг волейбол тури бўйича вилоят мусобақасига старт берилди. Вилоятимизнинг барча туманларидан келган спорт  жамоалари ва ёшлар иштирок этган тадбирнинг очилишида туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ҳақбердиев, туман халқ таълими бўлими мудираси З.Насриддиновалар сўзга чиқиб қатнашчиларга омад тилади. Давлатимиз мадҳияси садолари остида "Умид ниҳоллари" мусобақаси байроғи кўтарилди. Жараённи Жомбой ва Пастдарғом жамоалари бошлаб беришди.

“Хуш келибсан, Наврўзи олам!”

Бугун 16-март куни Тойлоқ туман марказий ўйингоҳида “Яшариш ва янгиланиш айёми бўлган Наврўзи олам биз учун энг қадимий, асл миллий, ғоят ардоқли байрамдир” шиори остида Наврўз халқ сайли бўлиб ўтди. 

Кунгуллар шод этилди.

Тумандаги "Темуржон" базмгоҳида 8-март "Халқаро ҳотин-қизлар" байрами муносабати билан туман ҳокимлигининг байрам дастурхони ташкил этилди. Тадбирда тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир турмуш шароитига тушиб қолган аёллар кенг жалб этилди. Тадбир давомида туман ҳокими Бабоназаров Баҳодир Қодирович йиғилганларни байрам билан табриклади. Шундан сўнг туман Маданият ишлари бўлимининг концерт дастури намойиш этилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди