Янгиликлар

Зиёратингиз қабул бўлсин, ҳожилар!

    30 декабрь куни Умра сафарига йўл олган туманимиздан кетган 24 нафар фуқаролар бугун  туманимизга етиб келишди. Туман ҳокимлигининг ҳовлисида уларнинг яқин қариндошлари,  ҳокимлик вакиллари томонидан кутиб олинди.

Таълим муассасасига “Ҳарбий ватанпарварлик карвони” ташриф буюрди

   Қуролли Кучларимизнинг ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий соҳага қизиқтириш мақсадида жойларда “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Шу жумладан, туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 34-умумтаълим мактабидаташриф буюрди. Дастлаб ўқувчилар кўркам қоматига ҳарбий кийим ярашган акаларининг жанговор маҳоратини томоша қилишди.

Доим қалбимиздасан, эй, жасур ўғлон!

     1982 йилда Мирзаполвон қишлоғида туғилган Акмалжон Мирзаахмедов мактабни битиргач Термиз шаҳрида йигитлик бурчини адо этган. 2006 йилда Ўзбекистон Қуролли кучларининг саралаш ва махсус операция кучлари тайёргарлигидан ўтган. Шундан сўнг сержантлар тайёрлаш курсида ўқиган. 2007 йилда кичик сержант унвонини олган.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди