Янгиликлар

Туманда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонида қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан туманда меҳнатга лаёқатсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 5 нафар фуқароларга намунавий уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, ушбу фуқароларнинг оилаларига туман ҳокимлиги томонидан мебел ва ошхона жиҳозлари, теливезор ҳамда бошқа турдаги маиший техника воситалари олиб берилди.

Туманда “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди

Тумандаги Агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежида 2017 йилнинг 15 декабрь куни туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Мазкур меҳнат ярмаркисида тумандаги 100 га яқин корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 170 дан ортиқ бўш (вакант) иш ўрни ҳамда ажартилган квота иш ўринлари билан иштирок этишди.

Тойлоқ туманида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллик байрами кенг нишонланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигини кенг нишонлаш мақсадида туман марказидаги мусиқа ва санъат мактабида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, туман ҳокими Б.Садуллаев, тумандаги тегишли корхона ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди