Янгиликлар

Туманда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонида қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан туманда меҳнатга лаёқатсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга намунавий уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилди.

Ижро интизомини таъминлаш бугунги куннинг асосий талаби

2018 йилнинг 12 сентябр куни туман ҳокимлигида туманнинг барча даражадаги корхона, ташкилот ва муассасаларида иш юритиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш вазифаси юклатилган масъул ходимларнинг иш самарадорлигини оширишга бағишланган ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Туманнинг Ғулба маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди.

Туманнинг 1-сектор, ҳоким ҳудуди Ғулба маҳалла фуқаролар йиғини  тадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежида туман ҳокими Б.Бабоназаров, Халқ қабулхонаси Тойлоқ тумани бўлими мудири У.Муродов ва  туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди