Янгиликлар

Уч авлод учрашуви

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоки Тойлоқ туман Кенгаши томонидан Ёшлар 1-Форуми ташкил килинди, Форум доирасида уч авлод учрашуви булиб утди, туманимизда куп йиллар мобайнида таълимда самарали меҳнатлари билан хизмат килган фахрий ўқитувчилар холидан хабар олинди!

ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК БОР АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

Энг аввало аҳолини рўйхатга олиш тушунчаси ҳақида қисқача маълумот. Аҳолини рўйхатга олиш мамлакат аҳолисининг аниқ сони, унинг таркиби ва яшаш шароитлари тўғрисида маълумотни топиш имконини беради. Бу аҳолининг сони, таркиби ва яшаш шароитлари бутун аҳоли ва аҳолининг ҳар бир тоифаси олдинги аҳолини рўйхатга олиш давридан буён қандай ўзгарганлигини баҳолаш имкониятини беради.

Тойлоқ туманидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотида август шўъба йиғилиши ўтказилди.

Тизимда фаолият юритаётган раҳбар, педагог ходимларнинг касбий салоҳияти ва маҳоратларини ошириш, улар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш ва маънавий юксалтириш, тарбияланувчиларни жисмонан соғлом, ақлан баркамол, мустақил фикрлайдиган ва ҳар томонлама салоҳиятли этиб вояга етказишда тизимга қаратилган туб ислоҳотларни самарали амалга ошириш ҳамда 2019/2020 ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида тумандаги 5-сонли мактабгача таъли