Янгиликлар

Етакчиларга бадиий китоблар совға қилинди.

Жорий йилнинг 9 сентябр куни Тойлоқ туман умумтаьлим мактабларидаги бошланғич ташкилотлар етакчилари иш фаолияти самарадорлиги ўрганилиб, уларга туман Кенгашининг 12 донадан бадиий китоблар совға қилинди.

Тойлоқда бешта муҳим ташаббус ижроси бўйича маънавий тарғибот тадбири ўтказилди

Тойлоқ туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси бошчилигида 4-сектор ҳудудидаги МФЙлар билан биргаликда "Қизларжон клуби ишини ривожлантириш, ҳамда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси" бўйича маънавий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда 3,4,6-мактаб ўқувчилари ўзларининг бадиий ҳамда спорт-кўргазмали чиқишлари билан фаол иштирок этишди.

Тумандаги умумтаълим мактабларида Мустақиллик дарслари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 4 сентябр тумандаги умумтаълим мактабларида "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида  "Билимлар куни" тадбирлари бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар. Мактабларга бириктирилган раҳбарлар томонидан  "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида мустақиллик дарслари ўтказилди.