Янгиликлар

Ғалаба муборак

2019 йил 17-20 июнь кунлари Таиланд давлатининг Паттая шаҳрида спортнинг кураш тури бўйича Ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Тойлоқ Олимпия захиралари мактаб интернатининг 3 босқич талабаси Равшанов Эзозбек 100 кг вазнда 2 - ўрин соҳиби бўлди. 

 

Хотира турнири ўтказилди

2019 йилнинг 20 июн куни Тойлоқ Олимпия захиралари мактаб интернатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида спортнинг эркин кураш тури буйича Самарқанд вилоят чемпионати хамда шоир Жамол Сирожиддинов хотирасига бағишланган хотира турнири бўлиб ўтди. Турнирда туман ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари, муассаса раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган спортчилар иштирок этишди. Турнир сўнгида ғолиб ва совриндорлар диплом ва медаллар ҳамда марҳум шоир Жамол Сирожиддиновнинг китоблари совға қилинди.

Тараққиёт маҳалласида сайёр қабул

Тараққиёт маҳалла фуқаролар йиғинида  туман ҳокими, I сектор раҳбари Бобоназаров Баҳодир Қодировичнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири Исмоилов Қирғизбой Мухаммадиевич, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди