Янгиликлар

Тойлоқда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланди

 Туманимиздаги "Темуржон" базмгоҳида "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Б.Бобоназаров сўзга чиқиб, соҳа ходимларини касб байрами билан табриклади.  Шундан сўнг, 2022-йил давомида туманда мева-сабзавот, узумчилик, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги соҳаларида ситқидилдан меҳнат қилган, жонкуярлиги билан соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшган бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги ходимлари ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Конституциянинг 30 йиллиги кенг нишонланди

    Шу кунларда барчамиз тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги кўтаринки кайфият билан нишонланмоқда.
    Бугун Тойлоқ туман ҳокимлиги мажлислар залида Бош қомусимизга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди