Янгиликлар

Ҳар бир болага меҳр, эътибор

Тойлоқ туманидаги “Ёшлар истироҳат боғида” 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”  муносабати билан "Ҳар бир болага меҳр, эътибор" шиори остида туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар билан биргалкида тадбир ташкил этилди. Байрам тадбирида тумандаги 1000 нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Истироҳат боғидаги 15 га яқин атракционлар болалар кунгил очиши учун беминнат хизмат қилди.

5 та ташаббус ижроси юзасидан ёшлар боғида тадбир ташкил этилди

Тумандаги “Ёшлар истироҳат боғи”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 5 та муҳим ташаббус лойиҳасининг ҳар бир йўналиши бўйича туман кўрик танлов ўтказилди. Кўрик танловда туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг ўқувчи ёшлари ўзларнинг чиқишлари билан иштирок этишди. Тадбирда доирасида 500 дан ортиқ иқтидорли умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирок этишди.

Туманда Сафия Сафтарованинг хайрия концерти намойиш этилди

2019 йилнинг 30 май куни туман марказида жойлашган Болалар-ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сафия Сафтарованинг хайрия концерти ташкил этилди. Концерт дастури туман ҳокимлиги ва Самарқанд вилоят Маданият ва санъат ходимлари "Эъзоз" ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбирга туман фаоллари билан биргаликда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз аёллар кенг жалб қилинди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди