Янгиликлар

Бугун Қўшчинор маҳалласи Зарафшон қишлоғида туман ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда фуқаролардан 21 та мурожаат тушди. Шундан 3 таси жойида ҳал этилди, 9 тасига тушунтириш берилди, 9 таси назоратга олинди.

 

Тойлоқ туманида Самарқанд вилоят прокурорининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

2019 йилнинг 14 октябрь куни Тойлоқ тумани Тепақишлоқ маҳалласида Самарқанд вилоят прокурорининг сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулда жами 17 та мурожаат келиб тушди. Шундан битта мурожаат жойида ҳал қилиниб, иккита мурожаатга тушунтириш берилди. 14 та мурожаат назоратга олинди.

Томорқа даромад манбаи!

Тойлоқ туманининг Янги ҳаёт маҳалласи, Узунқишлоқ қишлоғида яшовчи Каримов Элмурод ва турмуш ўртоғи Ёқубова Гулнозалар қўшимча даромад топиш мақсадида ҳовлисидаги 8 сотих ер майдонига 2100 дона гул кўчатларини экиб, 40 миллион сўм даромад топишга эришишди. 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди