Олмазорликлар нимадан норози?
20.11.2019 - 10:31Аҳолининг қиш мавсумига тайёргарлик даражасини ўрганиш, уларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш мақсадида ўтказиб келинаётган туман ҳокимининг навбатдаги учрашуви Олмазор маҳалласида ўтказилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари Т. Ҳожиқулов, туман ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди.