Янгиликлар

Асилбек энди Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

      Шу йилнинг 10-13 ноябрь кунлари Навоий вилоятида спортнинг эркин кураш тури буйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобоқада  Республикамизнинг барча вилоятларидан жами 360 нафар спортчилар тўлиқ таркиб билан  иштирок этишди. Тойлоқ ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернатининг 3-босқич талабаси Асилбек Ўктамов  125 кг вазнда фахрли 3-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон терма жамоаси аъзосига айланди.

Давлатжон жаҳон чемпиони

     7-10  ноябрь кунлари  Жанубий Кореянинг  Чхонджу шаҳрида Самбо ва Жангавор Самбо кураши бўйича эркаклар ва  аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. 
    Мусобақада  105 та давлатдан келган 1500 нафар спортчилар 27 та вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боришди. Жаҳон чемпионатида Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати вакиллари Давлатжон Ҳамроев, Авазбек Абдужалиловлар иштирок этишди.
   62 килограмм вазн тоифасида Давлатжон Ҳамроев Грециялик рақиби Савас Каракизидисни мағлубиятга учратиб, 1-ўринни қўлга киритди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди