"Хорижий давлатларга тўлов шартнома асосида ўқишга кирган талабалар бизнинг таълим стандартларимизга тўлиқ жавоб бермайди".

    Бугун Халқ депутатлари тойлоқ туман кенгашининг навбатдаги 16-сессияси бўлиб ўтди. Унда кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” фармони лойиҳаси тўғрисидаги масала муҳокама этилди.

   Кун тартибидаги масала юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилганидан сўнг, туман Халқ таълими бўлими мудири Х. Ҳожиқулов туман халқ таълими ходимлари томонидан келиб тушган таклифларини ўқиб эшиттирди.

Таклиф:

     -Вариатив ўқув режаларни қўллашда кўпроқ фанлар ва ўқувчиларни қамраб олиш учун, бир-бирига яқин жойлашган мактабларда биргаликда қўллаш имкониятлари яратилса, ўқувчиларнинг танлов имконияти кенгаяди ва вариатив ўқув режани қўллаш кенг қамровли бўлади. Масалан, 1,2,3,4-мактаблар бир-бирига яқин жойлашган бўлсин. Хар бир мактабда алоҳида танлов синфлар очилади ва бу синфда юқоридаги  мактаб ўқувчилари жалб қилинади. Натижада олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичи кўтарилади, ҳамда ўқувчига танлаш имкониятлари кенгаяди.

    - “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформасини ишга тушириш муносабати билан таълим муассасаларида АКТ мутахассис штатларини ж