КАДАСТР ИДОРАСИГА ҚАРИЙБ 306 МЛН. СЎМ ҚАРЗДОРЛИК УНДИРИБ БЕРИЛДИ

   Мажбурий ижро бюроси Тойлоқ туман бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш, қарздорликни мажбурий тартибда ундириб бериш борасида кунлик тадбирлар олиб борилмоқда.

   Жумладан, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими иш юритувига олинган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари фикримиз исботидир.

   Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг қарорига кўра, қарздор “Bro Beans” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Ер ресурслари ва Давлат кадастри вилоят бошқармасига 305 млн. 740 минг сўм қарздорликни ундириш белгиланган.

   Мазкур ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамига банд солинган.

   Давлат ижрочиси олиб борилган ижро ҳаракатлардан сўнг қарздор “Bro Beans” масъулияти чекланган жамиятидан Ер ресурслари ва Давлат кадастри вилоят бошқармаси фойдасига 305 млн. 740 минг сўм қарздорлик қисқа муддатда тўлиқ ундириб берилди. Ижро ҳужжати ижроси таъминланди.

                                Мажбурий ижро бюроси Тайлоқ туман бўлими.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди