Тойлоқ тумани маҳаллий бюджетининг 9 ойлик якуни ижроси қандай бажарилди?

 Туман  маҳаллий бюджетининг 2020 йил 9 ойлик даромадлар тушуми прогнози 32 млрд. 918,9 млн. сўмни ташкил этиб, ҳисобот даврида 37 млрд. 703.4 млн. сўмга бажарилди ёки белгиланган режага нисбатан 115 фоизга бажарилиб, даромадлар режаси 4 млрд. 784,6 млн. сўмга орттириб бажарилди.

   Туман маҳаллий бюджетининг 9 ойлик даромадлар режаси умумий тарзда ошириб бажарилган бўлсада, манбаларнинг 1 тури бўйича даромадлар режаси бажарилмади. Жумладан:

     - Юридик шахсларнинг мол мулк солиғи бўйича режа 528,3 млн. сўмни ташкил қилиб, ҳақиқатда 392,7 млн. сўмга бажарилиб, 74 фоизни ташкил этди ёки белгиланган режа 135,6 млн. сўмга бажарилмади.

   Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сонли “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туман молия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 9 ойида жами 2 млрд 120,1 млн. сўм қўшимча даромадлар йил охиригача туширилиши аниқланган бўлиб, шундан 1 млрд. 761,4 млн.сўм маблағ ундирилишга эришилди.

    Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 9 ойлик харажатлари 85 млрд.
910 млн. 459 минг сўмга режалаштирилган бўлиб, ўтган даврда 81 млрд. 075 млн. 532 минг сўм харажат қилинди ёки белгиланган режа 94,0 фоизни ташкил қилиб, 4 млрд. 834,9 млн. сўм харажатлар амалга оширилмади. Жумладан:

   - Халқ таълими соҳаси бўйича 6 млрд. 680,6 млн. сўмга режалаштирилган маблағ 5 млрд. 881,4 млн. сўмга ёки 88 фоизга ўзлаштирилиб, 799,2 млн.сўм ишлатилмай қолди;

     - Мактабгача таълим муассасалари бўйича 5 млрд. 858,9 млн.сўм режалаштирилган маблағ 5 млрд. 12,2 млн. сўмга ёки 86 фоизга ўзлаштирилиб, 846,7 млн.сўм маблағ амалга оширилмади;

     - Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 34 млрд. 19,7 млн.сўм режалаштирилган маблағ 32 млрд. 681,7 млн.сўмга ўзлаштирилиб, 96,0 фоизни ташкил қилди ёки 1 млрд. 338 млн.сўм ишлатилмай қолди.

   Бунинг асососий сабаби Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сонли қарорига асосан бюджет ташкилотларида асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни жорий йилнинг 1 июлига қадар тўхтатилганлиги билан изоҳлаш мумкин.

   Туман маҳаллий бюджетидан 1-даражали харажатлар, жумладан, иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловлар, ижтимоий нафақалар, иш ҳакқига нисбатан пенсия фондига ажратмалар ва коммунал хизматлар харажатларига тўлиқ ва ўз вақтида маблағ билан таъминлаб келинмоқда.

     2020 йил 9 ойи давомида туман маҳаллий бюджетининг даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми 4 млрд. 784,6 млн. сўм, 2020 йил 1 январ ҳолатидан сақланган эркин қолдиқ маблағлари 2026,4 млн.сўмни жами қўшимча манбалар 6 млрд. 810 млн.сўмни ташкил қилиб, ушбу маблағлар ҳисобидан 3 млрд. 673,5 млн.сўм маблағлар халқ депутатлари туман  кенгашининг қарорларига асосан йўналтирилди.

    Барчамизга маълумки, Мамлакатимиз тарихида илк марта Ўзбекистон Республикасининг Давлат Бюджети тўғрисида Қонуни лойиҳаси кенг муҳокамалардан сўнг, Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 21 ноябрда, Сенат томонидан 2019 йил 30 ноябрда маъқулланди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 9 декабрда (ЎРҚ-589-сонли) тасдиқланди.

  Мазкур қонун билан, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш, бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг масъулиятини янада ошириш, маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эркинлигини таъминлашга қаратилган янги бюджет тизими жорий этилди ҳамда Республика бюджети харажатлари вазирлик ва идоралар кесимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан, маҳаллий бюджетлар харажатлари эса Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилди.

    Қонуннинг 20-моддасида туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар тегишли равишда Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлиги молия бўлими мудирининг таклифига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиши ҳамда туман маҳаллий бюджети қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши белгилаб қўйилган.

 

Тойлоқ туман молия бўлими.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди