Боқийсан, ифтихоримсан муқаддас она тилим!

 

   Халқнинг Ватани, давлати каби яна бир буюк, эҳтимолки, бирламчи бойлиги бор. Бу – унинг тили. Айнан тил одамлар гуруҳини бир миллат сифатида бириктиради, яъни халқни – халқ, миллатни – миллат қилади.

   1989 йил 21 октябрь. “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди.

  Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз бир йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу жумладан, туманимиз марказидаги “Ёшлар” истироҳат боғида ўтказилган байрам тантанаси ўзига хос кўринишда ва кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбир туман Халқ таълими бўлими томонидан ташкил этилган кўргазмалар намойиши билан бошланди. Иштирокчилар мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган 5 та муҳим ташаббус       доирасида амалга оширган амалий ишлар кўргазмасини томоша қилишди.

   Тадбирнинг расмий қисмида сўзга чиққан туман ҳокими ўринбосари Ж. Ҳақбердиев тойлоқликларни байрам билан қутлади. Байрам тантанасини туман маданият бўлими ходимлари ҳамда мактаблар ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий дастур давом эттирди.

   Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 402-сонли қарори асосида Олий таълим муассасасига ўқишига қабул қилинган 5 нафар қизларга туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг “Табрикнома”си ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди