Тойлоқ туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокими Б.Бабоназаровнинг ҳисоботи

    Шу йилнинг 24 сентябрь куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш, уларнинг яшовчанлигига кўмаклашиш энг катта вазифамиз эканлиги, шунингдек, туманни янада ривожлантириш учун ижтимоий-иқтисодий ва ҳали ишга солинмаган имкониятларидан фойдаланиш ва йил якунига қадар ҳар бир туманни иқтисодий кўрсаткичларини кескин ошириш тўғрисида аниқ кўрсатмалар берилди.

    Бундан ташқари, селекторда ўтган йилларда йўл қўйилган камчиликлар сарҳисоб қилиниб, туман ва шаҳарларнинг иқтисодий кўрсаткичлари ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш аҳволидан келиб чиқиб, рейтинг баҳолаш тизими жорий этилганлиги ва унда бизнинг Тойлоқ туманимиз “ўрта” яъни “сариқ” ҳудудлар рўйхатидан ўрин олганлиги таъкидлаб ўтилди.

    Албатта, туманимизда барча ресурслар етарли ҳамда юқори салоҳиятга эга. Бу эса вилоятимизда ўз ўрнига эга бўлган, биз раҳбарлик қилаётган Тойлоқ тумани учун бу кўрсаткич “қониқарсиз” деб ўйлайман.

   Рейтинг баҳолаш тизимини жорий этилганлиги қандай ишлаётганлигимизни яна бир марта аниқ кўрсатиб берди. Тадбиркорликни ривожлантириш, бунинг ҳисобига бюджет тушумларини ошириш бўйича ўтган йилларда амалга оширган ишларимиз бугунги кун талабига жавоб бермаслиги кўриниб қолди.

   Ҳурматли депутатлар ва сессия иштирокчилари!

    Рухсат берсангиз туманимиз нима сабабдан “сариқ” ҳудудга тушиб қолганлиги, бунга қандай омиллар сабаб бўлаётганлиги ҳамда қандай қилиб “сариқ” ҳудуддан олиб чиқиб кетишимиз бўйича кўрадиган чора-тадбирларимизга тўхталиб ўтсам.

    Рейтинг кўрсаткичларига кўра, туманимиз 2019 йил якунлари бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 18,03 баллни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич билан вилоятимизнинг туман ва шаҳарлари орасида 13-ўринни эгаллаган.

    Шу ўринда Тойлоқ тумани нега «ўрта» ҳудудга тушиб қолди? деган хақли савол туғилади.

   -Биринчидан, туманда 2019 йил якуни билан ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми 172 млрд. сўмни ташкил этиб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 868 минг сўмни вилоятда 10-ўринни ташкил этган.

    Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида амалга ошириладиган вазифалар; 261 та ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Ҳар бир корхонанинг 2020 йил 9 ой ва йил якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларининг прогнозини белгилаш.

    Белгиланган прогноз кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан корхоналарга кўмак бериш, муаммоларини бартараф этиш.

   Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми пасайган 19 та кичик саноат корхоналарини ишлаб чиқариш қувватини ошириш.

    Қўшимча қувват яратиш мақсадида 1 та янги лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш.

    9 ой якуни билан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 753,4 млрд сўмга етказиш;

   -Иккинчидан, 2019 йил якуни билан жами хизматлар ҳажми 306 млрд. сўмни ташкил этиб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми 1544 минг сўмни вилоятда 8-ўринни ташкил этган.

   Вазифалар; мавжуд 573 та хизмат кўрсатиш корхоналарининг 2020 йил 9 ой ва йил якуни бўйича хизмат кўрсатиш ҳажмларининг прогнозини белгилаш.

   Белгиланган прогноз кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан корхоналарга кўмак бериш, муаммоларини бартараф этиш.

   Туманда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида янги шакллантирилган умумий қиймати 115,8 млрд сўмлик 11 та лойиҳаларни йил якунига қада тўлиқ ишга туширилишини таъминлаш.

   Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда 3 та деҳқон бозорлари, 1 та савдо комплекси, савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш.

   9 ой якуни билан хизматлар кўрсатиш ҳажмини 300,3 млрд сўмга етказиш.

    -Учинчидан, 2019 йил якуни билан чакана савдо айланма ҳажми 395,8 млрд. сўмни ташкил этиб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана савдо ҳажми 1997 минг сўм бўлиб, вилоятда 14-ўринга тушиб қолган.

Вазифалар; Мавжуд 573 та савдо корхоналарининг 2020 йил 9 ой ва йил якуни бўйича чакана савдо хизматлари кўрсатиш ҳажмларининг прогнозини белгилаш.

   Белгиланган прогноз кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан корхоналарга кўмак бериш, муаммоларини бартраф этиш.

   Пул айланмаси тушиб кетган 11 та савдо корхоналари айланма маблағ ҳажмини ошириш.

   9 ой якуни билан чакана савдо хизматлари кўрсатиш ҳажмини 317,7 млрд сўмга етказиш.

   -Тўртинчидан, 2019 йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган экспорт ҳажми 83 доллардан тушган. Бу эса вилоят миқиёсида энг охирги 13 ўринни эгаллаган.

     Вазифалар; Экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга оширувчи ташаббускорларни аниқлаб, янги экспортёр корхоналар ташкил этиш.

     Экспортёр корхоналар сонини 22 тадан 30 тага етказиш, улар томонидан жорий йилда 5,5 млн.долларлик маҳсулотлар (шундан 1.5 млн. доллари саноат маҳсулотлари) экспортини амалга ошириш.

     10 ой якуни билан экспорт ҳажмини 20 млн. АҚШ долларга, йил якуни билан 37 млн АҚШ долларга бажариш.

      -Бешинчидан, 2020 йил 1 январ ҳолатига банд аҳоли сони 69 минг кишини, бандлик даражаси 90,5 фоизни вилоятда 14-ўринни ташкил этади.

      Вазифалар; Туманнинг 4-та секторларида уйма уй юришни ташкил килган ҳолда камида 1200 аҳолининг ўзини-ўзи банд этилишини таъминлаш.

   Боғизоғон қишлоғида 8,9 гектар майдонда ташкил қилинадиган кичик саноат зонасида 23 та лотлар асосида саноат лойиҳаларини амалга ошириш орқали 500 нафар ёшларни 2020-2021 йилларда бандлигини таъминлаш.

    -Олтинчидан, кичик бизнес субъектлари сони 1144 тани ташкил этиб, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот (хизмат) ҳажми 84 млрд. 715 млн. сўмни вилоятда 12-ўринни ташкил этади.

    Вазифалар; Тадбиркорлик субъектлари сонини икки бараварга ошириш бўйича режа топшириқни тўлиқ бажарилишини таъминлаш.

 

    -Еттинчидан, 2019 йилда мол-мулк ва ер солиқлари тушуми ҳажми 18 млрд. 264 млн. сўмни, 2016 йилга нисбатан ўсиш суръати 229 фоизни вилоятда 4-ўринни ташкил этади.

   Вазифалар; Туманда мол-мулк ва ер солиқларидан қарздорликни ундириш бўйича иқтисодий комплекс вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил қилиш.  2020 йилда ҳисобланган 13,7 млрд сўм мол-мулк ва ер солиқлари тушумини ўз вақтида бажарилишини таъминлашдан иборат.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

   Шу билан бирга туманда охирги бир йил ичида иқтисодий ва ижтимоий соҳалар бўйича қилинаётган ишлар ҳам йўқ эмас. Хусусан, янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида янги лойиҳаларни бошладик.

   Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.

   Ишчи гуруҳларнинг ҳафталик ҳисоботлари асосида “Йўл харита” тузилиб,  аниқ  чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.    

  Хусусан, аҳолини иш билан таъминлаш бюджетга тушумларни кўпайтириш мақсадида йирик лойиҳаларга эътибор  қаратиш.

  Бунда, хорижий инвесторлар иштирокида йирик лойиҳаларни амалга ошириш. (Мева сабзавотчилик, КСЗ, узумчилик, иссиқхона, паррандачилик йўналишларида).

    Инвестицион лойиҳалар

   Тойлоқ туманида 2020-2022 йиллар давомида умумий қиймати 392,1 млрд. сўм бўлган 57 та лойиҳа ишга тушурилиб, 741 та янги ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган.

   Ушбу лойиҳаларнинг бажарилиши давомида 2,1 млн. АҚШ долл. миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланган..

  2020 йилда  умумий қиймати  193,7 млрд.сўм бўлган 32 та лойиҳа ишга тушурилиши натижасида 378 та янги ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган. Натижада 2,1 млн. долл. импорт ўрнини, 1,8 млн.дол. экспорт ҳамда 25 млрд.сўм бюджетга тушумлар амалга оширилади.

   Хусусан;

   “Пет Агро Оил” МЧЖ ҚК томонидан умумий қиймати 11 млрд. 200 млн. сўмлик 970 гектар ер майдонида сабзавотчилик класстери ташкил этилиб, йиллик қуввати 30 минг тонна помидор маҳсулотларини қайта ишлаш орқали 3000 минг тонна тайёр томат пастаси тайёрланиб, 5 млн.АҚШ долл. миқдорида маҳсулот экспортга йўналтирилиши режалаштирилган. Натижада 280 та ишчи ўрни яратилган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4704-сонли қарорига асосан туманда жорий йилда картошкачиликни ривожлантириш мақсадида туманда "ZARAFSHON AGRO ZAHIRA AD"МЧЖ картошкачилик кластери ташкил этилди. Ушбу кластер томонидан 190 гектар ер майдонида  умумий қиймати 8,5 млрд. сўм шундан ўз маблағи  5 млрд. сўм  ҳамда 3,5 млрд. сўм Ипотака банк Самарқанд вилоят филалиалининг кредит маблағлари асосида  картошка экилиб, 178 нафар янги иш ўринлари яратилди.

   Саноат йўналишида "TAYLOQ BAXMALI" хусусий корхонаси томонидан 2020 йил амалга оширилган умумий қиймати 12 млрд. 50 млн. сўмлик, ўз маблағи ҳисобидан, “Енгил автомобиллар учун дискалар ишлаб чиқариш”ни ташкил этиш лойиҳаси.

   Ушбу лойиҳа доирасида йилига 390 минг дона енгил автомобиллар учун дискалар ишлаб чиқарилади. Натижада 30 та янги ишчи ўринлари яратилди.

   Саноат йўналишида "Пет Агро Оил" МЧЖ томонидан 2 млрд. 450 млн. сўмлик, ўз маблағи ҳисобидан, “Пахта ёғи ишлаб чиқариш”ни ташкил этиш лойиҳаси.          Ўрнатилган ускуналар кунига 60 тонна чигитни преслаш қувватига эга. Натижада 22 та янги иш ўринлари яратилди.

   Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги дастурий лойиҳалар доирасида "GOLDEN CHICKEN PLYUS" МЧЖ томонидан 2020 йил умумий қиймати  14 млрд. сўмлик, шундан 6 млрд. сўм ўз маблағи, 8 млрд. сўм банк кредити ҳисобидан “Балиқчилик комплекси”ни ташкил этиш натижасида йилига 300 тонна (форель, лаққа, венгерия карп) балиқ етиштирилади. Натижада 25 та янги ишчи ўрни яратилди.

   Барчага маълумки, Тойлоқ тумани чорвачилик ҳамда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган. Шундан келиб чиққан ҳолда туманда 2 йўналишда класстерлар ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Саноат кластерларини ташкил этиш

   “Пет Агро Оил” МЧЖ ҚК томонидан умумий қиймати 11 млрд. 200 млн. сўмлик 970 гектар ер майдонида сабзавотчилик класстери ташкил этилиб, йиллик қуввати 30 минг тонна помидор маҳсулотларини қайта ишлаш орқали 3000 минг тонна тайёр томат пастаси тайёрланмоқда. 

   “Боғизоғон” МЧЖ томонидан йилига 60 минг далл вино маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти ташкил этилади.

Кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар

   Туманда 8,9 га ер майдонида 1 та Боғизағон МФЙ ҳудудида ташкил этилиши режалаштирилган.

   Кичик саноат зонаси 23 та лотларга бўлинган.

Туман аҳолиси ва кичик тадбиркорларга ажратилган кредитлар

  “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури буйича 374 та 9,1 млрд.сўм

“Ёшлар келажагимиз” дастури бўйича 7 та 2,5 млрд. сўм

 Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан 5 та 0,12 млрд. сўм

Ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича 33 та 1,2 млрд. сўм

Бошқа йўналишлар бўйича 1 та 0,03 млрд. сўм кредитлар ажратилган.

Туман бўйича жами 420 та 12,9 млрд. сўм кредит ажратилган.

Мактабгача таълимни ривожлантириш.

2019 йил якуни билан боғчалар сони 116 тани ташкил этди. Шундан 42  таси давлат, 74 таси хусусий боғчаларни ташкил этади.

2020 йилда яна 10 та боғча ташкил этилиб, қамров даражаси 9,9 нафар ёки 63,4 фоизни ташкил этади.

Тиббиёт соҳасини ривожлантириш.

Туманда 2020 йилда тез тиббий ёрдам станциялари ва шаҳобчалари 12 тадан 13 тага етди. Тез тиббий автомашиналари 12 тадан 14 тага етди.

Шунингдек, жорий йилда 2 та хусусий тиббий хизмат фаолиятлари ташкил этилиб, туманда ушбу кўрсаткич 14 тага етди. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан 13 турдаги хизматалар кўрсатиб келинмоқда.

 Ҳурматли сессия иштирокчилари ҳурматли депутатлар!

   Тойлоқ тумани географик жойлашуви жиҳатидан ижтимоий-иқтисодий ва қишлоқ хўжалигида мева-сабзавотчиликни  ривожлантириш учун қулай ҳудуд, бундан ташқари туман ҳисобланади.

  Бугундан бошлаб ҳар биримизнинг ягона йўлимиз тадбиркорликни ривожлантириш бўлиб қолиши керак. Мавжуд салоҳиятимиздан келиб чиқиб, нафақат хорижий, балки бошқа туман ва вилоят марказларидан истиқболли лойиҳалари бор тадбиркорларни туманга жалб қилишимиз лозим.    

  Жорий йилнинг қолган икки ойида барча соҳада қилинган ишларни статистика бўлими билан ҳамкорликда 2020 йилни асосий макроиқтисодий кўрсаткичларини бажарилишини таъминлашга, “сариқ” худуддан “яшил” худудга ўтишга астойдил ҳаракат қиламиз.

   Бунда ҳаммамиз “бир ёқадан бош чиқариб”, “муштни бир жойга ўриб”  ишлашимиз, йил якунигача Тойлоқ туманини мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурини сўзсиз бажарилишини биргаликда таъминлашимиз лозим.

 

Эътиборларингиз учун раҳмат!

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди