15 та маҳаллага янги компьютер жамланмалари берилди

   

   Мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
   Хусусан, маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларини янгилаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бутун республика бўйича кенг қулоч ёймоқда.

   Жумладан, бугун Тойлоқ туманида 15 та маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳар бирига маҳаллий бюджет ҳисобидан компьютер жамланмалари олиб берилди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Б. Бабоназаров  
янги компьютер жамланмалари маҳаллаларда истиқомат қилаётган фуқаролар тўғрисида ахборот тўплаш, таҳлил қилиш, тизимлаштириш ва сақлаш ишларини тезкорлик билан амалга ошириш имконини беришини, иш сифат ва самарадорлиги янада ошишини таъкидлади.

– Маҳалламиз тасарруфига Боғизоғон ва Навбаҳор қишлоқлари киради – дейди “Боғизоғон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Толиб Қурбонов. – Бизга берилган янги компьютер жамланмаси ишимизни янада яхшилашга хизмат қилади. Энди маҳалламизда яшаётган 3 800 дан зиёд аҳоли ҳақида электрон маълумотлар базасини яратиш имкони мавжуд.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди