“Мен намунали ҳарбий оила бекасиман”

   

    Оила – авлодлар давомийлиги, қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни, қолаверса, халқимиз маънавий меросининг авлоддан авлодга ўтишини таъминлавчи омилдир. Шу туфайли оилани қўллаб-қувватлаш масаласи давлатмизнинг доимий диққат эътиборида турибди.

   Туман ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг туманимизда жойлашган ҳарбий қисми ҳамкорлигида ўтказилган семинар-тренингдан кўзланган мақсад ҳам оилавий ажримларнинг олдини олиш ва фарзандлар тарбиясида ота-онанинг ўрнини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар оилалари билан олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдир.

    “Мен намунали ҳарбий оила бекасиман” шиори остида ўтказилган тадбирда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари М. Қуватова, Самарқанд вилояти Халқ таълими ходимларини малакасини ошириш ҳамда қайта таёрлаш маркази ўқитувчи психологи К. Оқилова, ҳарбий қисм командирининг тарбиявий-мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари О. Санақулов ҳамда ҳарбий қисм хизматчиларининг турмуш ўртоқлари иштирок этишди.

   Тадбирда хотин-қизлар иш билан бандлигининг оиладаги ижобий томонлари, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабат, фарзанд тарбиясида ота ва онанинг ўрни, оила психалогияси каби мавзуларда сўз юритилди ҳамда малакали психолог К. Оқилова иштирокчилар ўртасида тренинг машғулоти ўтказди.

   Мазкур тадбир тинчлигимиз посбонлари оилаларининг жамиятдаги нуфузини ошириб, оилаларда ҳар тарафлама баркамол авлодни камолга етказишга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди