Фуқаронинг ўзбошимчалиги қимматга тушди

    Бугунги кунда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш дунё миқёсидаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Чунки инсониятнинг ўз эҳтиёжи йўлида табиий ресурслардан аёвсиз фойдаланиши нафақат экологик, балки иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳам юзага чиқармоқда.

   Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорати бўйича Тойлоқ туман инспекцияси давлат инспекорлари томонидан навбатдаги кузатув рейд тадбири ўтказилди. Тадбир давомида "Урай Элипок" маҳалласида яшовчи фуқаро С.Х ўз бошқарувида бўлган техника воситаси ёрдамида Зарафшон дарёсининг муҳофаза ҳудудидан қум-шағал аралашмасини ноқонуний равишда қазиб олиб, юк машиналарига ортаётганлиги аниқланди.

   Ҳуқуқбузарга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 18-моддаси ҳамда "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонунининг  35-моддаси талаблари бузулганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди