Сайёр қабул – муаммоларни ўрганиш ва ечимини топиш имкони    

  Халқ дарди, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бугунги кунда маҳаллий ҳокимият идораларининг асосий вазифасига айланмоқда.  Аҳоли давлат идораларига узлуксиз қатнаб, мурожаатининг жавобини узоқ кутмаслиги учун жойларда турли давлат идоралари масъуллари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

   Ана шундай сайёр қабулларнинг навбатдагиси туманимизнинг Маданият маҳалласида бўлиб ўтди. Унда тумани Халқ қабулхонаси мудири Қ Исмоилов, туман ҳокимининг оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари Н. Асадов, туман ИИБ бошлиғи Ш. Тоғаев, туман адлия бўлими бошлиғи А. Ғафоров, туман ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла раислари ва мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди.

    Қабулда 30 га яқин мурожаатлар кўриб чиқилди ва уй-жойини таъмирлаш, саломатлигини тиклаши учун кам таъминланган оила вакилларига моддий ёрдам бериш каби мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар ижро учун мутасаддиларга йўналтирилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди