Президент қарори ижроси таъминланди

     

Тойлоқ туманида 1434 та кам таъминланган оилаларнинг 3110 нафар 16 ёшгача бўлган фарзандига 1 миллиард 555 миллион сўм нақд пул маблағлари тарқатилди.  

  Туманда икки кун давомида 4 та сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирокида «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган ҳар бир фарзандлари учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

    Хусусан, туман ҳокими Баҳодир Бабоназаров Боғизоғон маҳалласида 29 та хонадонга кириб, Президентимизнинг жорий йил 26 август кунидаги «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  қарорига асосан берилаётган бир марталик моддий ёрдам пулини ўз эгаларига топширди.

   Жараён давомида туман ҳокими Б. Бабоназаров “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг яшаш шароитини ўрганди, муаммоларини тинглади.  Айниқса, томорқаси қаровсиз ётган хонадон эгаларига ердан унумли фойдаланиш, томорқада кичик иссиқхоналар барпо этиш, парранда боқиш орқали ҳам оила даромадини ошириш мумкинлигини тушунтирди.

  

Туман ҳокими фуқаро Икром Фармоновнинг ҳовлисига 1 сотихлик иссиқхона барпо этиш учун керакли қурилиш молларини олиб бериш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. Шунингдек, туман ҳокими шу маҳалла фуқароси 84 ёшли Галина Филатовага  саломатлигини тиклаши учун шифохонага ётишини ва керакли дори дармонлар билан бепул таъминланишини маълум қилди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди