Тойлоқда депутатлар фаоллиги ошмоқда

   

   Бугун жамият ҳаётини янада яхшилаш, ҳар жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялаш, юртга дахлдор ҳар бир фуқаронинг ижтимоий фаоллигини ошириш, сиёсий-ҳуқуқий онгини ўстириш, маънавий-маърифий тафаккурини юксалтириш, бир сўз билан айтганда, “халқни халқ, миллатни миллат қилиб тарбиялаш”га қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, кенгайтиришга табиий эҳтиёж туғилмоқда. Бу йўналишдаги ишларни амалиётга кенг жорий этиш мақсадида Адолат СДП Тойлоқ туман Кенгаши раиси, туман кенгаши депутати Нилуфар Акрамова ҳамда партиянинг "Адолатли қайноналар" клуби раҳбари Ўғилой Йўлдошевалар Равот маҳалласи аҳолиси билан учрашди.

    Хонадонларда бўлган партия фаоллари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги ўзгариш ва ривожланишлар, баркамол авлод тарбияси борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз юритишди. Шунингдек, аҳолининг муаммо ва таклифлари ўрганилди.

    Тадбир доирасида маҳалла ҳудудидаги дорихоналар ва савдо дўконлари ва мактаб фаолияти ўрганилди. Мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди. Ўқитувчилар билан учрашув ўтказилиб, ёшлар таълим-тарбияси борасида ўзаро фикр алмашилди. 

   Кун давомида ўтказилган тадбир сайёр қабул билан якунланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди