Фаол тадбиркорлик – фаровонлик омили

 

   Тойлоқ туманида мингдан ортиқ юридик шахс мақомидаги тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган бўлиб, уларнинг орасида “Самарқанд лак-бўёқлари“ масъулияти чекланган жамияти шаклидаги корхонанинг фаолияти алоҳида ўрин тутади. Сабаби, мазкур корхонада бугунги кунда аҳоли учун муҳим бўлган қуруқ қурилиш қоришмалари ва лак-бўёқлар ишлаб чиқарилмоқда.

    Айни дамда кунига 10 тонна маҳсулот ишлаб чиқараётган мазкур корхонада 38 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Зангламас металь қувур ва профиллар ишлаб чиқарувчи “Азия металь стандарт” масъулияти чекланган жамияти ҳам бугун ўз маҳсулотлари билан аста-секин ички ва жаҳон бозорларидан ҳам ўз ўрнини эгалламоқда. Қўшни Тожикистон ва Туркманистон давлатларида ўз мижозларига эга мазкур корхона йилига 1000 тонна маҳсулот ишлаб чиқармоқда.

   Ҳар икала корхона фаолияти билан яқиндан танишган туман ҳокими Баҳодир Бабоназаров тадбиркорларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди