“Мустақиллик ғояси , истиқлол руҳи бизга доимо тоғдек таянч  бўлмоқда”

 Бугун туман ҳокимлиги аппарат ходимлари ўртасида ўтказилган ўқув соати Президентимизнинг мазкур сўзлари билан бошланди. 
   Унда туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Ҳақбердиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг мустақиллигимизнинг 29 йиллиги тантаналарига бағишланган йиғилишдаги маърузасида соғлиқни сақлаш, халқ таълими, бунёдкорлик, иқтисодиёт, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати, “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури каби барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги нутқи борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 
    Шунингдек, ўқув соатида Республикаси маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З. Авазов “Раҳбар маънавияти” мавзусида маъруза қилди. 
   Ҳар икала мавзу юзасидан тингловчилар ўз фикр ва қарашларини билдиришди. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди