Бир оиланинг учта муаммоси ҳал этилди

  Маълумки, пандемия даврида эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, яшаш шароитларини яхшилаш каби ишларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 Туманимизнинг Ясситепа маҳалласида яшовчи фуқаро А. Омонов озиқ-овқат маҳсулотлари беришни сўраб, туман ҳокимлигига мурожаат қилган эди. Мазкур мурожаат мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганилди ва уларга бир қоп ун, ёғ, шакар каби асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

  Қолаверса, ушбу оиланинг яшаш шароити ўрганилиб, уй-жойини таъмирлаб бериш бўйича ҳам чора-тадбирлар белгилаб олинди.

  Айни дамда ишсиз эканлигини маълум қилган  Аҳмед Омоновга туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Ҳақбердиев бир нечта иш ўринларини таклиф қилди. 

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди