Тойлоқда ер ва сувдан фойдаланиш бўйича 34 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган 

    Кейинги йилларда мамлакатимиз ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ер майдонларини мақбуллаштириш ва уларни ажратишни соддалаштирилган тартибини қўллаш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда замонавий бозор механизмидаги, инновацион ва ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш, паст ҳосилли пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига юқори даромадли экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилояти бошқармаси Тойлоқ туман бўлими томонидан туманда ер ва сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича жорий йилнинг январ-июнь ойлари мобайнида ўтказилган назорат тадбирларига кўра, 34 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, 18 тасига нисбатан назорат ҳужжатлари қўлланилди. 

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва махсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “2020 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги Қарорлари ижросини таъминлаш ҳақида”ги туман ҳокимининг қарорида белгиланган топшириқлар бўйича ишлар жойларда тўғри ташкил этилмаган ва ерлардан ҳўжасизларча фойдаланиб, ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармасдан келаётган 17 та фермер хўжаликларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

    Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 65-моддаси 1-қисм ва 198-модданинг 1-қисми бўйича маъмурий иш қўзғатилиб, Тойлоқ туман Маъмурий судига кўриб чиқиш учун юборилган.

   Дарҳақиқат, мақсадимиз ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш, Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлашдан иборатдир.

 

Зойир ЭШОНҚУЛОВ,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилояти Тойлоқ туман бўлими раҳбари.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди